Андижон аэропорти фаолияти қарийб бир йилдан сўнг қайта тикланди

Андижон аэропорти фаолияти қарийб бир йилдан сўнг қайта тикланди

Андижон аэропорти 20 мартдан мунтазам йўловчи қатновларини қабул қила бошлайди.

Uzbekistan Airports хабарига кўра, Андижон аэропорти 20 мартдан мунтазам йўловчи қатновларини қабул қила бошлайди. Биринчи рейс Тошкент – ​​Андижон – Тошкент йўналиши бўйича амалга оширилади.

18 март куни Silk Avia US601/US602 рейслари учун чипталар сотуви бошланди, улар ATR — 72-600 самолётларида сешанба ва пайшанба кунлари қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:

- Тошкентдан жўнаб кетиш 11:20, Андижонга етиб келиш 12:20;

- Андижондан жўнаш соат 13:00, Тошкентга етиб келиш соат 14:00.

Келгусида Андижон аэропортига халқаро рейсларни қайта йўлга қўйиш ҳам режалаштирилган.

«Айтиб ўтилгандай, Андижон аэропортда реконструкциянинг биринчи босқичи якунланди, унинг доирасида аэродром мажмуасининг салмоқли қисми, жумладан, узунлиги 3300 метр ва кенглиги 60 метр бўлган янги 4E тоифали учиш-қўниш йўлаги, юриш йўлаги ва 3 та самолётлар тўхташ жойи бўлган перрон қурилиши якунланди. Терминал биноси эса, ҳозирги ҳолатида қолмоқда. Терминал қисмидаги ишлар реконструкциянинг иккинчи босқичида амалга оширилиши режалаштирилган», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Андижон аэропорти 2023 йил 1 апрелдан бошлаб «Андижон» халқаро аэропорти аэродром мажмуасини реконструкция қилиш муносабати билан ҳаво кемаларини қабул қилиш ва чиқаришни вақтинча тўхтатганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.