Ўзбекистонда TEMU маркетплейси резидент сифатида рўйхатдан ўтди

Ўзбекистонда TEMU маркетплейси резидент сифатида рўйхатдан ўтди

Энди маркетплейс фаолияти мамлакатда қайта тикланиши кутилмоқда.

TEMU маркетплейси юридик шахс — Ўзбекистон резиденти сифатида рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар қилди.

Аввалроқ, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги жорий йил 20 мартдан TEMU электрон савдо платформаси фаолиятини чекланиши ҳақида хабар қилганди.

Блокланишига сабаб электрон тижорат, чакана савдо, реклама, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаётганлиги бўлган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.