Ўзбекистон Афғонистонга 200 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ҳадя қилди

Ўзбекистон Афғонистонга 200 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ҳадя қилди

«Рамазон ҳайити» муносабати билан ўзбек халқи номидан қўшни Афғонистонга инсонпарварлик юки етказилди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига мувофиқ, ўзбек халқининг бағрикенглик ва қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида «Наврўз» байрами ва яқинлашиб келаётган «Рамазон ҳайити» (Ийд ал-Фитр) муносабати билан Афғонистон аҳолисига қарийб 200 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ортилган навбатдаги инсонпарварлик юки қўшни мамлакатнинг Балх вилоятига етказилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Афғонистонга 200 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ҳадя қилди
Ўзбекистон Афғонистонга 200 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ҳадя қилди
Қўшни мамлакатга етказилган зарур озиқ-овқат маҳсулотлари Ҳайратон шаҳридаги «Астрас» компанияси ҳудудида Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, шунингдек, Мудофаа, Транспорт, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги ва Ташқи ишлар вазирликлари мутасаддилари ҳамда Балх вилояти губернатори Муҳаммад Юсуф Вафо ҳамда икки томон расмийлари иштирокида топширилди.

Инсонпарварлик ёрдами таркибидан ун, буғдой, макарон маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, шакар, тез тайёрланадиган таомлар, қизил ловия ва мош ўрин олган.

Шунингдек, Мозори Шариф шаҳрида икки томонлама учрашув ўтказилиб, келгусидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Суҳбат давомида Ўзбекистон томонидан Афғонистонда барпо этилаётган Имом Бухорий мақбараси қурилиши ҳақида ҳам алоҳида фикр алмашилди.

Ўзбекистон Афғонистонга 200 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ҳадя қилди
Ўзбекистон Афғонистонга 200 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ҳадя қилди

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.