Ўзбекистонда эртага электрсиз соат акция ўтказилади

Ўзбекистонда эртага электрсиз соат акция ўтказилади

Экология вазирлиги барча юртдошларни ҳам акцияга қўшилишга ва бир соатга электр энергиясини ўчиришга чақирди.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистонда 25 март — “Ер вақти” кунига бағишлаб махсус акция ўтказилади. Бу ҳақда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Акция доирасида барчага бир соат давомида электр энергиясини ўчириш тавсия этилади. Мақсад табиий асраш, тежамкорликка риоя қилиш ва бу орқали сайёрамизга ғамхўрлик кўрсатишдир.

«Қадрли юртдошлар! Барчангизни ушбу акцияга бефарқ бўлмасликка ва кун давомида атиги 60 дақиқага электр энергиясидан фойдаланмасликка чақирамиз. Бу билан сиз Ернинг табиий асраб-авайлашга ўз ҳиссангизни қўшасиз ва бошқаларни ҳам сайёрамизга ғамхўрлик қилишга руҳлантирасиз», — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.