Андижонда Spark ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини уриб, қочиб кетди (видео)

Андижонда Spark ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини уриб, қочиб кетди

ЙТҲ содир этган Spark ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетиб, ходимларнинг қонуний талабларини бажармаган.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Spark русумли автомобиль ЙПХ ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, инспекторни босиб кетганлиги акс этган видеохабар тарқалди.

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 30 март куни Андижон тумани Ўрикзор МФЙда содир бўлган. 1989 йилда туғилган ҳайдовчи ўзининг Spark русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган. Натижада светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган яна бир Spark автомобилининг орқа қисмига урилиб, ЙТҲ содир қилган ва воқеа жойидан кетиб қолган. Жабрланувчи ҳолат юзасидан ИИБ ходимларига мурожаат қилиб, ҳолат юзасидан хабар қилган.

Оқибатда ЙПХ ходимлари Spark автомобилини тўхтатиш учун ҳаракат қилган. Бироқ тўхтатиш ишорасига қарамасдан, Spark автомобили ЙПХ ходимларини қонуний талабларини бажармаган. Бир нафар ЙПХ ходимини уриб юбориб, ҳаракатланишда давом этган.

Аниқланишича, Spark русумли автомобиль ҳайдовчиси маст ҳолатда бўлгани, ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилганлиги маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб судга тақдим этилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.