2027 йилдан бошлаб санъаткорлардан даромад солиғи мажбурий ундирилади — Солиқ қўмитаси

2027 йилдан бошлаб санъаткорлардан даромад солиғи мажбурий ундирилади — Солиқ қўмитаси

Таъкидланишича, кўплаб санъаткорлар ўз даромадларини тўлиқ декларацияламаганлиги сабаб улардан солиқ ундирилмаяпти.

Маълум қилинишича, санъаткорлар, қўшиқчилар амалдаги тартиб бўйича декларация тўлдириши ва ўз даромадларини кўрсатиши керак. Шу асосда солиққа тортилиши лозим. Бу ҳақда бугун, АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилди.

Таъкидланишича, жуда кўп санъаткорлар бунга риоя қилмаяпти. Ўз даромадларини тўлиқ декларацияламаяпти. Шу сабаб улардан солиқ ундирилмаяпти.

“Ҳозир хуфиёна иқтисодиётга қарши курашиш доирасида қарор лойиҳасини тайёрлаяпмиз. Биз санъаткорларга 2025 ва 2026 йилларда даромадлар декларациясини тўғрилаб, топшириш бўйича имконият берамиз. Яъни камчиликлари бўлса, кўрсатиб, тўғрилашга ёрдамлашяпмиз. 2027 йил 1 январдан бошлаб агар улар ўз даромадларини тўлиқ кўрсатмаса ёки солиқлардан қочса, биз солиқ назорати текширувлари ўтказиб, солиқларни ҳисоблаймиз ва ундирамиз”,- деди Мубин Мирзаев.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.