Тошкент марказидаги президент ташриф буюрган 21-сонли Меҳрибонлик уйи ёпилди

Тошкент марказидаги президент ташриф буюрган 21-сонли Меҳрибонлик уйи ёпилди

Шу йилнинг апрель ойида мазкур Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари норозилик намойиши уюштирганди.

Бугунги кунда 67 нафар тарбияланувчи Оилавий шароитда вояга етаётган бўлса, уларнинг 12 нафари бугун пойтахтда барпо этилган 5 та Оилавий болалар уйида улғаймоқда. 6 нафар бола ота-онаси ёки яқин қариндошларига қайтарилди. Бу болажонлар ота-онасидан бирини йўқотган ёки бутунлай ота-онасидан айрилган болалардир, бироқ Миллий гвардия ва ҳамкор вазирликларнинг саъй-ҳаракатлари билан уларнинг қариндошлари топилиб, оиласи бағрига қайтарилди. 50 дан ортиқ ўғил-қизлар васийликка олинди.

Болалар 18 ёшга тўлиб, вояга етгач муассасани тарк этди. Натижада 21-сонли Меҳрибонлик уйида атиги 27 нафар тарбияланувчи қолди. Шу боис, барча болажонлар пойтахтимизда жойлашган 22-сонли Меҳрибонлик уйига ўтказилди.

21-сонли Меҳрибонлик уйи бўлса, ўз фаолиятини якунлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда меҳрибонлик уйлари Миллий гвардия масъуллигига ўтказилгани ҳақида хабар бергандик.

Шунингдек, шу йилнинг апрель ойида 21-меҳрибонлик уйида болалар норозилик намойиши уюштирганди. Бунга сабаб муассаса ҳамшираси билан қўпол муомалада бўлганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.