Мопед ва скутер ҳайдовчиларига «права»га эга бўлиш талаби 1 октябрга узайтирилди

Мопед ва скутер ҳайдовчиларига "права"га эга бўлиш талаби 1 октябрга узайтирилди

Вазирлар маҳкмасининг тегишли қарори билан мазкур мазкур транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳайдовчиларига бошқариш тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш талаби шу йил 1 октябрга узайтирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги «Фойдаланишда бўлган мопед ва скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида» қарори қабул қилинган эди.

Қарорга кўра, 2025 йил 1 мартдан бошлаб двигателининг иш ҳажми 25 см3 ва ундан ортиқ, лекин 50 см3дан ошмайдиган, шунингдек, электр двигателининг қуввати 0,25 киловатт ва ундан ортиқ, бироқ 4 киловаттдан ошмайдиган, конструктив тезлиги соатига 25 километр ва ундан ортиқ, лекин 50 километрдан ошмайдиган транспорт воситалари (мопед ва скутер) учун алоҳида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилиши ҳамда бу турдаги транспорт воситалари белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши белгиланганди.

Шунингдек, мазкур транспорт воситаларини бошқариш учун тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш талаб этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 апрелдаги қарори билан мазкур талаб 2025 йилд 1 октябргача узайтирилди. Низом талаблари у кучга киргунга қадар янги, фойдаланишда бўлмаган мопед ва скутерларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.