“Андижон турмаси” шаҳар чеккасига кўчирилади
Андижонга келган давлат раҳбари 100 йил олдин қурилган бундай “совуқ” бинонинг марказда бўлиши нотўғри эканини айтди.
Давлат раҳбари Андижон шаҳри бўйича муҳим бир ташаббусни айтди. Шаҳар марказида “Андижон турмаси” номи билан танилган 3-сон тергов ҳибсхонаси жойлашган. Кундан-кунга шаҳар кўркига кўрк қўшилиб турган вақтда 100 йил олдин қурилган бундай “совуқ” бинонинг марказда бўлиши нотўғри экани
қайд этилди.
Шу боис бу объект шаҳар чеккасига кўчирилиши, ўрнида замонавий кўнгилочар савдо ва сервис маркази барпо этилиши белгиланди.