Сергели туманида бир кўча уч кунга ёпилади
«Жалойир» кўчасида асфалтлаштириш ишлари олиб борилади.
Сергели тумани «Жалойир» кўчасида асфалтлаштириш ишлари олиб борилишини, 18-19-20 апрель кунлари автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
хабар қилди.
Вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга бошқа айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этилди.