Акциядорлик жамиятлари ходимларига акцияларни сотиб олиш учун имтиёзли ҳуқуқ берилади

Акциядорлик жамиятлари ходимларига акцияларни сотиб олиш учун имтиёзли ҳуқуқ берилади

«Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Ҳужжатда акциядорлик жамиятлари, фонд биржалари ва электрон тижорат соҳаларидаги ҳуқуқий механизмлар қайта кўриб чиқилган.

Қонун билан акциядорларнинг дивиденд тўланишига оид ҳуқуқлари мустаҳкамланмоқда. Шунингдек, акциядорлик жамиятлари ходимларига акцияларни имтиёзли шартларда сотиб олиш ҳуқуқи берилиши назарда тутилмоқда.

Қонун билан фонд биржаларининг фаолиятини тартибга солиш вазифаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига юклатилмоқда.

Қабул қилинган ўзгартириш ва қўшимчалар капитал ва суғурта бозорларини, электрон тижорат соҳасини тартибга солиш, шунингдек, ушбу йўналишларда фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.