Ўзбекистон электрон тижорат мактабининг 55% битирувчиси ўз бизнеслари қамровини кенгайтирдилар

Ўзбекистон электрон тижорат мактабининг 55% битирувчиси ўз бизнеслари қамровини кенгайтирдилар

Тошкент, 2025 йил 15 апрель — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Mastercard кўмагида йўлга қўйилган Электрон тижорат мактабининг илк курси якунланди. Мактабда ўқиш бепул ва курсларга кириш барча учун тенг очиқ.

Ярим йилда мамлакатнинг барча ҳудудларидан 1 400 дан зиёд тадбиркор электрон тижоратнинг асосий йўналишлари: сайт яратиш, онлайн-тўловларни ташкил этиш, таргетланган рекламани созлаш, интернет-маркетинг, маркетплейслар билан ишлаш, етказиш ва логистика, шунингдек киберхавфсизлик асослари бўйича таълим олди.

Битирувчилар сони бўйича етакчилар – Тошкент (500+ киши), Самарқанд (250+ киши), Бухоро (200+ киши) ва Фарғона водийси (150+ киши). 2025 йил июлга қадар таълим билан 2 500 нафар атрофида кичик ва ўрта бизнес вакилини қамраб олиш режалаштирилган.

Мактабда таълим иқтисодиётнинг турли тармоқларидан мисоллар асосида қурилган. Биринчи қабулда digital-воситалар билан ишлашни ўрганишга кўпроқ улгуржи ва чакана савдо (қатнашчиларнинг 40 фоизи), ишлаб чиқариш ва экспорт (25%), онлайн-сотувлар билан шуғулланувчи тадбиркорлар қизиқиш билдирдилар.

Ўзбекистон электрон тижорат мактабининг 55% битирувчиси ўз бизнеслари қамровини кенгайтирдилар

“Билимларни тизимли ошириш, янги кўникмаларни ўзлаштириш бизнесни ривожлантиришдаги энг муҳим омиллардан бири саналади. Замонавий дунёда муваффақият кўп жиҳатдан тадбиркор рақамли технологияларни нечоғли самарали қўллашига боғлиқ эканини ҳаммамиз тушунамиз. Интернет-сотувлар мижозлар оқимини таъминлаб ва ўз ишининг бор салоҳиятини рўёбга чиқариш имконини бериб, янги уфқлар очади”,- деди Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов.

Лойиҳа қатнашчилари digital-илгарилатиш ва халқаро онлайн-майдонларга чиқиш кўникмаларига эга бўлдилар. 55% битирувчилар илк муваффақиятга эришдилар: бизнесни йўлга қўйдилар, янги сотув нуқталари очдилар ёки ишлаб чиқаришни кенгайтирдилар. Қатор маҳаллий брендлар экспортга чиқдилар – уларнинг маҳсулотлари АҚШ, Европа ва Марказий Осиё мамлакатларига жўнатилмоқда.

“Кичик ва ўрта бизнес иқтисодиётнинг ўта муҳим тармоқларидандир. У инновацияларни рағбатлантиради, аҳоли бандлигини оширади ва иқтисодиётнинг барқарорлигини кучайтиради. Ўзбекистондаги рақамли ўзгаришлар КЎБга бизнес учун тобора кенгроқ имкониятларни очиш ва рақамли тўловларни ривожлантиришда ёрдам беради. Рақамли воситалар билан дадил ишлайдиган тадбиркор нафақат ўз бизнеси учун, балки бутун мамлакат иқтисодиёти учун ҳам ўсиш драйверига айланади.

Ўзбекистонда жадал ўзгарувчан ишбилармонлик муҳити шароитида сифатли таълим олиш имконияти муваффақиятнинг муҳим таркибий қисми саналади. Электрон тижорат мактабимизнинг илк қабули битирувчиларининг ҳар иккисидан бири қисқа вақт ичида ўз бизнесини масштаблай олганидан фахрланамиз. Mastercard Ўзбекистондаги КЎБ тадбиркорлари ва компаниялари ўсишлари ва гуллаб-яшнашлари учун уларга инновацион тўлов ечимлари ҳамда таълим имкониятларини тақдим этишда давом этади”,- дея, қайд этди Ўзбекистондаги Mastercard бош директори Денис Филиппов.

Тадбир давомида қатнашчилар ўз натижалари билан ўртоқлашдилар, Ўзбекистонда электрон тижорат ривожини муҳокама қилдилар, Мактабнинг илк битирувчилари ўз натижалари ва хулосаларини баҳам кўрдилар, шунингдек digital-маркетинг ва онлайн-сотувлар соҳасидаги экспертлар фикр-мулоҳазалари билан танишдилар.

Лойиҳа учун ўқув платформаси IMPRO компанияси томонидан ишлаб чиқилди.

“Замонавий тадбиркорлик экотизимини яратиш учун кичик ва ўрта бизнес вакилларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга оид чора-тадбирлар керак. e-commerce мактаби КЎБ вакилларига digital-маконда кенгайишда ёрдам бериш мақсадида яратилганди. Биз ушбу ташаббус ёрдамида Ўзбекистон рақамли иқтисодиётини мустаҳкамлашга ҳисса қўша олишимизга чин дилдан ишонамиз”, — деди IMPRO бош директори Аружан Меде.

Электрон тижорат мактаби тадбиркорларнинг рақамли муҳитда билим ва салоҳиятларини кучайтириб, кичик ва ўрта бизнесга фойдани кенгайтиришда кўмаклашиб, ўз фаолиятини яна давом эттиради. Келгусида ҳам ўқиш бепул ва ҳамма хоҳловчилар учун очиқлигича қолади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.