Антикоррупция агентлиги Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг Бандихон тумани ҳокимлигига Skoda Kodiaq Ambition сотиб олиш ҳақидаги фармойишига муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон қарори билан давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини бириктириш меъёрлари белгилаб қўйилган. Унга кўра, туман ва шаҳар ҳокимларига хизмат автомобили учун БҲМнинг 1000 баравари (300 млн сўм) миқдорида этиб кўрсатилган.
Бандихон тумани ҳокимлигига Skoda Kodiaq Ambition хизмати автомобилини сотиб олиш учун 429 млн сўм ажратилиши тўғрисидаги фармойиш бекор қилинган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.