Оқибатда ноқонуний равишда лицензиясиз фаолият юритаётган ушбу боғча фаолияти тўхтатилди.
Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 23 апрель куни Наманган вилояти Поп туманида истиқомат қилувчи фуқаро Р.М. (1994 йилда туғилган аёл) вояга етмаган фарзанди Р.С. (2023 йил ноябрда туғилган қиз бола) ни вақтинча парвариш учун С.С.га топширган.
Маълум вақтдан сўнг, фарзандини олгани келганида болани оёғи куйганлигидан хабар топган.
Аёл фарзандини шифокорга олиб бориб, болага айни куйган пайти зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилмаганлиги маълум бўлган ва шу туфайли она ва бола қолдирилган С.С. ўртасида низо юзага келган.
Наманган вилояти МТМБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, Поп тумани «Боғ» МФЙ ҳудудида фуқаро С. Ф. томонидан уйида ноқонуний равишда давлат рўйхатидан ўтмасдан ва лицензиясиз таълим тарбия фаолияти билан шуғулланганлиги аниқланган.
"Аниқланишича, noqonuniy мактабгача таълим ташкилоти фаолияти тўхтатилиб, юқоридаги ҳолат юзасидан ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга барча ҳужжатлар тақдим этилганлиги билдирилади”,- дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.