Марказий Осиё-Кўрфаз мамлакатлари саммити қолдирилди

Марказий Осиё-Кўрфаз мамлакатлари саммити қолдирилди

5 май куни Самарқандда бўлиб ўтиши керак бўлган «Марказий Осиё — Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» саммити номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги «Газета.uz»га маълум қилди.

«Томонлар ўзаро маслаҳатлашувлар асосида янги санани аниқлаш устида ишлашни давом эттирмоқда. Саммитнинг санаси ва бошқа тафсилотлари кейинроқ эълон қилинади», — дейилади ТИВ баёнотида.

Вазирлик формат доирасидаги мулоқот ва шерикликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар давом этишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, «Марказий Осиё — Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» биринчи саммити 2023 йил июль ойида Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтган эди.

Кенгаш таркибига Форс кўрфазида жойлашган олти араб давлати: Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Кувайт, Баҳрайн, Уммон ва Қатар киради.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.