Давравий тизимда ўтказилган ушбу қитъа чемпионатида 2004 йилда туғилган қизларимиздан иборат Ўзбекистон терма жамоаси Осиёда фахрли 3-ўринни қўлга киритди.
Қизларимиз мусобақадаги илк ўйинини Эрон терма жамоасига қарши ўтказишди. Муросасиз кечган баҳсда 44:35 ҳисобида эронлик қизларнинг қўли баланд келди.
Кейинги ўйинларда ҳамюртларимиз Ҳиндистон терма жамоасини 44:41 ҳамда суриялик тенгқурларини 37:28 ҳисобларида мағлуб этишди.
Бироқ, кумуш медаль учун мусобақа мезбонлари Қозоғистон терма жамоасига қарши кечган ўйинда қизларимизга бироз омад етишмади. Шу тариқа улар 3-ўрин ҳамда бронза медалини қўлга киритишди. Эрон У 18 жамоаси эса олтин медалга сазовор бўлди.
Биз учун қувонарли жиҳатлардан бири, нукуслик қизимиз Сарвиноз Сапарбаева ушбу Осиё чемпионатининг энг яхши ўйинчиси деб топилди ва махсус соврин билан тақдирланди.
Манба: minsport.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.