Ўзбекистон кондиционерларни асосан Хитойдан импорт қилмоқда

Ўзбекистон кондиционерларни асосан Хитойдан импорт қилмоқда


Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2023 йилнинг январь-апрель ойларида хориждан қиймати 36,3 млн. AҚШ долларига тенг бўлган қарийб 89 мингта кондиционер импорт қилинган.

Кондиционер импорти 2022 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 908 тага ошган.

Ўзбекистон 4 ойда энг кўп кондиционер импорт қилган давлатлар:

— Хитой – 86,5 минг дона

— Туркия – 962 дона

— Тайвань – 270 дона

— Чехия – 262 дона

— Германия – 174 дона

— Франция – 161 дона

— Италия – 143 дона

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.