Бутун йўлнинг масофаси тахминан 6000 километрни ташкил этади ва юкнинг умумий оғирлиги 1000 тоннадан ошади. Сафар вақти тахминан 12 кунни ташкил этади. Қайд этиш лозимки, ҳозирги вақтда ушбу йўналиш (қуруқликдаги) Хитойдан Ўзбекистонга юкларни етказиб бериш учун энг қисқа ва энг тезкор йўналиш ҳисобланади.
Янги мултимодал йўлак бўйлаб ташиш жараёни жўнаш пунктидан темир йўл орқали Қашқар (Хитой) темир йўл стансиясигача амалга оширилади. Кейин эса, юклар автотранспортга ортилиб Ош (Қирғизистон) темир йўл станциясига етказилади. Ош стансиясидан эса Тошкентгача юклар темир йўл орқали юк пойезди таркибида етказилади.
Aхборот-таҳлил медиа маркази
«Ўзбекистон темир йўллари»AЖ
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.