Спорт курашлари бўйича терма жамоамиз қитъа биринчилигини саккизта медаль билан якунлади

Спорт курашлари бўйича терма жамоамиз қитъа биринчилигини саккизта медаль билан якунлади

Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланди. Сўнгги кун дастурида эркин кураш усталари ғолиблик учун баҳс олиб бордилар.

Маълум қилганимиздек, бугун гиламга чиққан 5 нафар вакилимиздан 4 нафари бронза медали учун курашиш босқичида иштирок этди. Муросасиз кечган беллашувларда Бобур Исломов ( — 86 кг) шоҳсупага кўтарилди.

Афсуски, Рио — 2016 Олимпиадаси совриндори Ихтиёр Наврўзов ( — 74 кг), шунингдек, Ажинияз Сапарниязов ( — 92 кг) ва Сардорбек Холматов ( — 125 кг) шоҳсупага кўтарилиш имкониятидан фойдалана олишмади.

Бронза медали учун баҳслар:
— 74 кг: Ихтиёр Наврўзов – Исламбек Орозбеков (Қирғизистон) 0:11
— 86 кг: Бобур Исломов – Саякбаи Усупов (Қирғизистон) 6:5
— 92 кг: Ажинияз Сапарниязов – Вики Вики (Ҳиндистон) 3:5
— 125 кг: Сардорбек Холматов – Батмагнаи Энхтувшин (Мўғулистон) 12:15

Шу тариқа, терма жамоамиз мазкур Осиё чемпионатини 2 та кумуш ва 6 та бронза медаллари билан якунлади. Мусобақада шоҳсупага кўтарилган полвонларимиз:

Кумуш медаль:
— 87 кг: Жалгасбай Бердимуратов (юнон-рум кураши)
— 97 кг: Рустам Ассакалов (юнон-рум кураши)

Бронза медаль:
— 55 кг: Жасурбек Ортиқбоев (юнон-рум кураши)
— 82 кг: Муҳаммадқодир Расулов (юнон-рум кураши)
— 130 кг: Мўминжон Абдуллаев (юнон-рум кураши)
— 50 кг: Жасмина Иммаева (аёллар кураши)
— 65 кг: Аббос Раҳмонов (эркин кураш)
— 86 кг: Бобур Исломов (эркин кураш)

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.