Биз йоки улар: ЕОИИ давлатлари Арманистонга ЕИ масаласида референдум ўтказишни таклиф қилди

Биз йоки улар: ЕОИИ давлатлари Арманистонга ЕИ масаласида референдум ўтказишни таклиф қилди


Остона шаҳрида бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида Россия, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон Арманистонга қаратилган қўшма баёнот қабул қилди. Ҳужжатга кўра, Ереванга қисқа муддатларда умумхалқ референдумини ўтказиб, мамлакатнинг Европа Иттифоқига интеграция йўлини давом эттириш ёки Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕАЭС) таркибида қолиш масаласини аниқ белгилаб олиш таклиф этилган.

Баёнотда қайд этилишича, Арманистоннинг ЕИ билан яқинлашуви ЕОИИ давлатларининг иқтисодий хавфсизлигига нисбатан “муҳим хатарлар”ни юзага келтириши мумкин. Шу муносабат билан ҳамкор давлатлар Ереваннинг ташқи иқтисодий йўналишидаги ўзгаришлар иттифоқ доирасидаги савдо-иқтисодий манфаатларга таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлаган.

Йиғилиш якунида қабул қилинган қарорга кўра, Арманистоннинг кейинги интеграция сиёсати оқибатлари масаласи декабр ойида бўлиб ўтадиган навбатдаги кенгаш йиғилишида яна муҳокама қилинади.

Шу билан бирга, Россия Президенти Владимир Путин матбуот анжуманида Арманистондаги ҳозирги вазиятни Украинадаги аввалги сиёсий жараёнлар билан таққослади. Унинг таъкидлашича, ташқи интеграция йўналишидаги ўзгаришлар мамлакат учун “иқтисодий ва сиёсий оқибатлар” келтириб чиқариши мумкин.

Путин ЕОИИдан чиқиш эҳтимоли Арманистон иқтисодиётига таъсир кўрсатиши мумкинлигини ҳам қайд этган, бироқ “инқироз” тушунчасини аниқ изоҳлаб бермаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.