Ўтган 9 ойда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида 523,6 млн. АҚШ долларлик ташқи савдо битимлари тузилган

Ўтган 9 ойда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида 523,6 млн. АҚШ долларлик ташқи савдо битимлари тузилган


АОКАда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси”АЖ раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида тизимда амалга оширилган ишларнинг 9 ойлик якунлари ва истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берилди.

2023 йил 9-ойлик якунларига кўра Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг барча савдо платформаларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4% га ўсиб, 103,3 трлн сўмни ташкил қилди.

Тузилган битимларнинг қарийб 70% биржа савдоларига, қолган қисми, яъни 30% электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келган.

2023 йил январь-сентябрь ойида биржанинг давлат харидлари бўйича xarid.uzex.uz электрон савдо тизимида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 23% га ошиб, 30,4 трлн сўмни ташкил қилди.

Бунда бюджет ва корпоратив буюртмачилари маблағларининг тежалиши 35,4% га ўсиб, 5,2 трлн сўмга тенг бўлди.

2023 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz электрон савдо тизими орқали сотиладиган авторақамларнинг бошланғич нархларига ўзгартиришлар киритилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.