Давлат раҳбари сўнгги йилларда туман ҳокимлари ва маҳалла раисларининг молиявий ваколатлари кенгайтирилганини қайд этди. Бунинг натижасида ҳудудларда қоладиган қўшимча даромад ҳажми икки бараваргача ошган.
Маълум қилинишича, ҳар бир туманда ўртача 22 миллиард сўм қўшимча маблағ сақлаб қолинган бўлса, маҳалла бюджетларига ўртача 150–200 миллион сўмдан қўшимча тушум шаклланган.
Президентнинг таъкидлашича, бугунги кунда ҳудудлардаги долзарб масалаларни ҳал этиш учун ҳокимлар, маҳалла раислари ва «маҳалла еттилиги»нинг бошқа аъзоларида етарли ваколат ҳамда молиявий ресурслар мавжуд.
Шу билан бирга, давлат раҳбари мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишда асосий эътибор масъулият ва ташаббускорликни кучайтиришга қаратилган бўлиши лозимлигини таъкидлади. Йиғилишда маҳаллаларда иш самарадорлигини ошириш ва аҳоли муаммоларини тезкор ҳал этиш бўйича устувор вазифалар белгиланмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.