Маълум қилинишича, қарорларга айрим маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ишлар қониқарсиз даражада ташкил этилгани сабаб бўлган. Хусусан, 32 та маҳаллада истиқомат қилаётган 960 нафар кам таъминланган оиланинг бирортаси ҳам иш билан таъминланмаган.
Шунингдек, таҳлиллар давомида қарийб 900 та маҳаллада банк ходимлари томонидан хонадонбай ўрганишлар ўтказилмагани, янги лойиҳалар ишлаб чиқилмагани ҳамда тадбиркорлар билан мулоқотлар ташкил этилмагани аниқланган.
Маълумотлар маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва иқтисодий фаолликни ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини кучайтириш зарурлигини кўрсатмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.