Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги раҳбарига ўринбосарлар тайинланди

Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги раҳбарига ўринбосарлар тайинланди

Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг фармойиши билан президент ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директорининг ўринбосарлари тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Абдулла Мамасаатович Абдуқодиров агентлик директорининг биринчи ўринбосари, Тоҳиржон Баҳодирович Сафаров эса директор ўринбосари бўлди.

Иқтисодиёт фанлари доктори Абдулла Абдуқодиров 2022 йилнинг декабридан буён агентлик директорининг биринчи ўринбосари, жорий йилнинг май ойидан эса директор вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келаётганди (таржимаи ҳол).

Тоҳиржон Сафаров ушбу тайинловга қадар Президент администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти шуъба мудири лавозимида ишлаган.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги этиб қайта ташкил этилганди.

10 июль куни давлат раҳбарининг стратегик ривожланиш масалалари бўйича собиқ маслаҳатчиси Сардор Умурзаков агентлик раҳбари этиб тайинланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.