«Ҳақиқатга тўғри келмайди». Афғонистон Ўзбекистон ҳақидаги баёнотларни рад этди

«Ҳақиқатга тўғри келмайди». Афғонистон Ўзбекистон ҳақидаги баёнотларни рад этди

Тармоқларда Афғонистон фазилатларни тарғиб қилиш ва ёмонликларнинг олдини олиш вазири шайх Муҳаммад Холид Ҳанафий Ўзбекистон ҳақида танқидий баёнот бергани, жумладан, мамлакатда исломнинг фақатгина номи қолганини айтгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчихонаси бу вазият юзасидан ўрганиш олиб борди.

Қайд этилишича, 16 июль куни элчихона номига мазкур вазирлик томонидан раддия мурожаати келиб тушган.

«Унда айрим доиралар ва оммавий ахборот воситалари вақти-вақти билан икки қардош давлат ўртасидаги ишонч ва яхши қўшничилик муносабатлари муҳитига путур етказишга ва фактларни бузиб, уларни нотўғри талқин қилиш орқали ўзларининг ғайри мақсадларига эришишга ҳаракат қилиши таъкидланган», — дейилади хабарда.

Жумладан, раддияда қуйидагилар келтирилган:

«Биродар Ўзбекистон бўйича позициямиз аниқ. Ушбу юрт ислом умматининг кўплаб буюк уламолари, жумладан, Имом Бухорийнинг муқаддас ватанидир. Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасида чуқур диний, тарихий, маданий ва халқлар муштараклиги мавжуд. Биз ушбу муносабатлар ва ўхшашликларни алоҳида қадрлаймиз».

«Шу боис айрим ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон деб салбий талқин қилинган баёнот ва чиқишлар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди. Биз бундай даъволарни қатъиян рад этамиз ва уларни фактларни бузиш деб атаймиз», — дейди қўшни ўлка вазирлиги.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.