Алишер Усмонов Президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбари лавозимидан озод этилди — ОАВ

Алишер Усмонов Президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбари лавозимидан озод этилди — ОАВ

Президент давлат хавфсизлик хизмати раиси Алишер Аброрович Усмонов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда 17 июль куни кечқурун Kun.uz ва «Дарё» ўз манбаларига таяниб хабар берди. Расмий идоралар томонидан ҳозирча ҳеч қандай баёнот берилгани йўқ.

Дастлаб оммавий ахборот воситалари Усмоновнинг ПДХХ раҳбари лавозимидан озод этилганини маълум қилди. Кейинчалик сарлавҳалардаги таърифлар унинг ишдан ҳайдалгани шаклига ўзгартирилди.

Алишер Усмонов ПДХХга 2020 йилнинг декабридан буён раҳбарлик қилаётганди. Унгача Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаган. 2007 йилда II даражали «Шон-шараф» ордени билан тақдирланган.

Кадрлар алмашинуви сабаблари расман очиқланмаган. Алишер Усмоновнинг ўрнига Президент давлат хавфсизлик хизматини ким бошқариши ҳақидаги маълумот ҳам ҳозирча тасдиқланмади. «Газета.uz» Президент администрациясига сўров юборди.

Қонунчиликка кўра, Президент давлат хавфсизлик хизмати — Президент, унинг оила аъзолари, собиқ президент ва унинг оила аъзоларининг бутун ҳаёти давомида, шунингдек, хорижий давлатлар раҳбарларининг ташрифлари чоғида уларнинг ва бошқа қўриқланувчи шахсларнинг, уларга тегишли объектлар ҳамда ҳаракатланиш йўналишларининг хавфсизлиги учун масъул бўлган махсус давлат органидир.

Хизмат, шунингдек, улар бўладиган жойлар ва транспорт воситаларини, шунингдек, ўзига берилган ёки Президент ҳужжатлари билан белгиланган бинолар, иншоотлар, ер участкалари, сув объектлари ва бошқа объектларни қўриқлайди. ПДХХ бевосита президентга бўйсунади ва унга ҳисоб беради.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.