Малайзия ва Покистоннинг Ўзбекистондаги янги элчилари тайинланди

Малайзия ва Покистоннинг Ўзбекистондаги янги элчилари тайинланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Малайзия элчиси Рафеда бинти Абдул Азиз ва Покистон элчиси Муҳаммад Мудассир Типудан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

Малайзия ва Покистоннинг Ўзбекистондаги янги элчилари тайинланди
Бахтиёр Саидов ва Рафеда бинти Абдул Азиз Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди. «Савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестициявий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва кўплаб соҳаларда янги қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратдик», — деб ёзди ТИВ раҳбари.

Малайзия ва Покистоннинг Ўзбекистондаги янги элчилари тайинланди
Муҳаммад Мудассир Типу билан Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда олий даражада эришилган келишувларни изчил амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

«Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, Стратегик ҳамкорлик кенгаши доирасидаги механизмларни фаоллаштириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш ҳамда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантиришни устувор вазифалар сифатида қайд этдик», — деб ёзди Бахтиёр Саидов.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.