Тошкент шаҳрида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 5–10 метр/секунд бўлади. Ҳаво ҳарорати +34…+36 даражани ташкил этади.
Тоғли ҳудудларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғ олди ҳамда тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи сақланиб қолмоқда. Тоғларда ҳаво ҳарорати +23…+28 даража атрофида бўлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.