Қарорга кўра, паррандачилик хўжаликлари, парранда омухта еми ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар ҳамда “тайёр бизнес” лойиҳаларини молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан “Микрокредитбанк” АТБга йўналтирилган маблағлар ҳисобидан кредитлар 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб 10 фоиз ставкада ажратилади.
Бунда ушбу шартлар фақатгина янги расмийлаштириладиган кредит шартномаларига нисбатан татбиқ этилади.
2026 йил 1 августдан юқоридаги ресурслар ҳисобидан паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш янги қувватларини (лойиҳаларни) ишга туширишга ҳамда Президентнинг 2024 йил 27 июндаги ПҚ–238-сон қарорига мувофиқ “тайёр бизнес” лойиҳаларига “Микрокредитбанк” АТБ орқали йиллик 10 фоиз ставкада 4 йиллик имтиёзли давр билан 10 йилгача муддатга кредитлар ажратилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.