Уй-жой субсидияси учун аризалар қабули 27 июль куни бошланади

Уй-жой субсидияси учун аризалар қабули 27 июль куни бошланади

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги фойдаланилмай қолган ипотека субсидиялари ҳисобидан қўшимча аризалар қабул қилинишини эълон қилди.

Қабул 27 июль куни соат 15:00 да бошланади.

Субсидия олиш учун:
➖ ижтимоий баҳолашда 30 ва ундан юқори балл тўплаш;
➖ тижорат банки талабларига мос кредит тарихига эга бўлиш;
➖ ариза берувчи ва турмуш ўртоғи номида республика бўйлаб турар жой бўлмаслиги;
➖ даромад белгиланган мезонларга мос келиши лозим.

Аризалар:
🔹 Давлат хизматлари марказлари;
🔹 myGov мобил иловаси;
🔹 my.gov.uz портали орқали топширилиши мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.