Ахадхон Исоқжонов Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси раҳбари бўлди

Ахадхон Исоқжонов Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси раҳбари бўлди

Президентнинг тегишли қарорлари билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси раҳбарияти ўзгарди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Ахадхон Икромжонович Исоқжонов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шу билан бирга, Дадажон Айнақулович Исақулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан мазкур лавозимдан озод этилди.

Ахадхон Исоқжонов 1978 йилда Наманган вилоятида туғилган. У 2002 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини ҳамда 2023 йилда Тошкент кимё-технология институтини (сиртқи) тамомлаган.

Мазкур тайинловга қадар у Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. Бундан аввал эса «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринбосари — бош муҳандиси вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида фаолият юритган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.