У вазирликка қарийб тўрт йил — 2022 йил сентябридан бери раҳбарлик қилиб келаётган эди. Бунгача Мирзамаҳмудов «Ўзатом» агентлиги ва «Ўзкимёсаноат» компаниясини бошқарган.
2019−2020 йилларда Жўрабек Мирзамаҳмудов, шунингдек, энергетика вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзатом» агентлиги бош директори лавозимида ҳам фаолият юритган.
Сўнгги ойларда Мирзамаҳмудовнинг оммавий тадбирларда кўриниши сезиларли даражада камайди. У президент иштирокидаги энергетика масалаларига бағишланган йиғилишлардан олинган суратларда тобора камроқ кўрина бошлади. Хусусан, 6 ва 17 июль кунлари нефть-газ соҳасини куз-қиш мавсумига тайёрлашга бағишлаб ўтказилган йиғилишларнинг эълон қилинган суратларида вазир кўринмаган.
Унинг фаолияти даврида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми ошди (мамлакат электр энергиясининг соф экспортчиси бўлди), Россиядан газ импорти бошланди (Ўзбекистон газнинг соф импортчисига айланди), электр энергияси ва газ тарифлари сезиларли даражада кўтарилди, шунингдек, қуёш ва шамол энергетикаси соҳасида йирик лойиҳалар ишга туширилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда Россиянинг «Росатом» давлат корпорацияси билан ҳамкорликда биринчи атом электр станцияси қурилиши бошланди.
Шу билан бирга, соҳада бир қатор муаммолар, жумладан, қиш ва ёз мавсумида электр энергиясидаги узилишлар, электр тармоқлари ва бошқа тақсимлаш инфратузилмасининг эскиргани каби муаммолар сақланиб қолмоқда.
Унинг ўрнини Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори лавозимида ишлаб келаётган Шерзод Ходжаев эгаллади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.