Аҳадхон Исоқжонов Ўзэнергоинспекция бошлиғи этиб тайинланди

Аҳадхон Исоқжонов Ўзэнергоинспекция бошлиғи этиб тайинланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорига мувофиқ, Аҳадхон Икромжонович Исоқжонов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (Ўзэнергоинспекция) бошлиғи лавозимига тайинланди.

Янги тайинловга мувофиқ, Аҳадхон Исоқжонов электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва табиий газдан оқилона фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи идорага раҳбарлик қилади.

Мазкур лавозимда фаолият юритиб келган Дадажон Айнақулович Исақулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

Дадажон Исақулов Ўзэнергоинспекцияга 2025 йил ноябрь ойидан буён раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.