Тошкент шаҳрида кечаси ҳаво ҳарорати 23–25 даража, кундузи эса 37–39 даража бўлади. Шарқий шамол 3–8 м/с тезликда эсади.
Энг иссиқ ҳаво Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кузатилиб, кундузи ҳаво ҳарорати 40–42 даражагача кўтарилади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кундузи ҳаво 34–39 даража, Фарғона водийсида ҳам 34–39 даража атрофида бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларининг айрим ҳудудларида шарқий шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
Тоғли ҳудудларда эса салқинроқ об-ҳаво сақланади: кечаси 15–20 даража, кундузи 25–30 даража бўлиши кутилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.