Тошкентда айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади

Тошкентда айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади

28 июль соат 23:00 дан бошлаб қурилиш-таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар Бунёдкор кўчасининг Кичик ҳалқа йўлидан Қатортол — 2 кўчасигача бўлган қисми автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.

Шу сабабли айрим автобус йўналишлари вақтинча ўзгартиради:
— 41 ва 116-йўналишлар — Кичик ҳалқа йўли – Қатортол – Заргарлик – Қатортол — 2 – Бунёдкор кўчалари орқали ҳаракатланади;
— 77-йўналиш — Кичик ҳалқа йўли – Қатортол – Заргарлик – Қатортол — 2 – Ал-Хоразмий кўчалари орқали юради;
— 118-йўналиш — Бунёдкор – Кичик ҳалқа йўли – Қатортол кўчалари орқали ҳаракатланади;
— 74 ва 171-йўналишлар ҳаракати “Олмазор” метро бекатида қисқартирилади.

Ҳайдовчилардан йўл ҳаракатида ушбу ўзгаришларни инобатга олиш сўралди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.