Йиғилишда Туризм қўмитаси раиси Азиз Аққулов амалга оширилаётган ислоҳотлар ва эришилган натижалар юзасидан ҳисобот берди. Унинг маълум қилишича, жорий йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, мамлакатда хизматлар соҳаси қарийб 17 фоизга ўсган. Шу билан бирга, туристик хизматлар улуши ҳам сезиларли даражада ошган.
Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларига туризм соҳасини модернизация қилиш, ҳудудлар туристик инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда юқори харажат қиладиган сайёҳларни жалб этишга қаратилган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.
Йиғилишда тиббий, гастрономик, MICE, экологик, қишки ва экстремал туризм каби истиқболли йўналишларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Сенатда таъкидланганидек, туризм соҳасини янада ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади ва мамлакатнинг барқарор иқтисодий ўсишига хизмат қилиши лозим.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.