Маълум қилинишича, туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бўлинма бошлиғи ўзининг мансабдор танишлари орқали якка тартибдаги тадбиркорга тегишли нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи учун санитария-эпидемиологик хулоса расмийлаштириб бериш эвазига 9 миллион сўм талаб қилган.
Тергов маълумотларига кўра, ушбу шахс аввал 100 АҚШ доллари ва 500 минг сўм олган. Кейинчалик талаб қилинган маблағнинг бир қисми сифатида яна 400 АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ички ишлар органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фуқароларни коррупция билан боғлиқ шундай қонунбузилиш ҳолатларига дуч келган тақдирда Давлат хавфсизлик хизматининг 1520 қисқа рақами орқали мурожаат қилишга чақирди. Қайд этилишича, мурожаат қилувчиларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.