Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевни I даражали «Манас» ордени билан тақдирлади

Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевни I даражали «Манас» ордени билан тақдирлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни I даражали «Манас» ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Қирғизистоннинг юксак мукофотини Ўзбекистон раҳбарига президент Садир Жапаров топширди.

Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевни I даражали «Манас» ордени билан тақдирлади
Ўзбекистон етакчиси қардош Қирғизистон президенти ва халқига чуқур миннатдорлик билдириб, ушбу мукофотни икки халқ ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарини мустаҳкамлаш борасидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатлар ҳамда Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатларини янги тарихий босқич — иттифоқчилик даражасига олиб чиқишга қаратилган муштарак интилишларнинг юксак эътирофи сифатида қабул қилишини таъкидлади.

Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевни I даражали «Манас» ордени билан тақдирлади
1996 йилда таъсис этилган «Манас» ордени Қирғизистоннинг олий давлат мукофотларидан бири ҳисобланади. Республика ва хориж фуқароларига давлатчилик ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқлар ўртасида тинчлик, дўстлик ва ўзаро англашув ришталарини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун берилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.