Қонунга кўра, Ўзбекистонда автомобиль йўллари қуйидагича таснифланади:
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари давлат мулки бўлиб, улар Автомобиль йўллари қўмитасининг ихтиёрида бўлади ва чекланмаган доирадаги шахсларнинг транспорт воситалари ҳаракатланиши учун мўлжаллангандир.
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидаги ажратилган минтақанинг минимал ўлчамлари қуйидагилардан иборат:
Автомобиль йўллари қўмитаси автомобиль йўллари соҳасидаги махсус ваколатли органдир.
Қонунга кўра, автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш ишлари мазкур йўл эгалари томонидан, шу жумладан ихтисослаштирилган йўл ташкилотларини жалб этган ҳолда амалга оширилади.
Йирик габаритли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг автомобиль йўлларида ҳаракатланишига фақат махсус ваколатли орган ёки унинг тизимидаги идоралар томонидан бериладиган махсус рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.
Пулли автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон президенти томонидан ёки ўз ваколатлари доирасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.
Мазкур қарор режалаштирилаётган пулли автомобиль йўли билан боғлиқ ҳудудлар ўртасида лозим даражадаги ва фойдаланиш ҳолатидаги автомобиль йўллари бўйлаб муқобил бепул ҳаракатланишни таъминлаш шарти билан қабул қилинади.
Фойдаланувчи транспорт воситасида пулли йўлдан ҳаракатланиш учун қуйидаги усуллардан бири орқали оператор билан оммавий шартнома тузади:
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Тошкент — Самарқанд, Тошкент — Андижон, Тошкент — Чорвоқ ва Урганч — Хива пулли йўлларини қуриш режалаштирилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.