Магнус Карлсен Норвегия терма жамоаси сафида мусобақада қатнашмаслигини расман маълум қилди. Шунингдек, баҳор ойларида жамоа қайдномасига киритилган Арян Тари ҳамда Жон Лудвиг Ҳаммер ҳам турнирда иштирок этишдан бош тортган. Натижада, уч нафар етакчи шахматчисиз қолган Норвегия терма жамоаси мусобақанинг старт жадвалида 21-ўринга тушиб кетди.
Самарқанддаги нуфузли мусобақани фақатгина норвегияликлар эмас, балки бошқа қатор терма жамоаларнинг етакчи вакиллари ҳам ўтказиб юборади. Бошқа терма жамоалардаги асосий йўқотишлар рўйхати қуйидагича:
Франция: Алиреза Фирузжа;
АҚШ: Ҳикару Накамура, Ленер Домингес;
Эрон: Парҳам Магҳсудлу, Пуя Идани;
Озарбайжон: Теймур Ражабов;
Англия: Девид Ҳоуелл;
Полша: Радослав Войташек;
Руминия: Кирилл Шевченко.
Маълумот учун, Самарқандда ўтадиган 2026-йилги олимпиадада жами 400 та — очиқ турнирда 208 та ва аёллар ўртасидаги мусобақада 192 та жамоа иштирок этиши кутилмоқда. Бу кўрсаткич мусобақа тарихидаги мутлақ янги рекорд ҳисобланади. Тадбирнинг очилиш маросими 15-сентябрь куни бўлиб ўтади, 16-сентябрдан 27-сентябргача эса иштирокчилар классик вақт назорати остида Швейцарча тизим бўйича 11 тур доирасида ўзаро баҳс олиб борадилар.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.