Қозоғистон Фуқаро авиацияси қўмитаси маълумотига кўра, дастлаб бундай аэротаксилардан туристик йўналишларда фойдаланиш режалаштирилмоқда. Келгусида эса улар йўловчиларни ташиш, дори-дармонларни етказиб бериш ҳамда қутқарув операцияларида қўллаш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.
Лойиҳа доирасида мамлакатда учувчисиз аэротаксиларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва улардан фойдаланиш учун зарур инфратузилмани босқичма-босқич шакллантириш ҳам режалаштирилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.