Горнинг сўзларига кўра, ташриф АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш, шунингдек, дипломатик ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.
Ташриф давомида Марко Рубио Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари билан бир қаторда, «C5+1» шаклидаги ТИВ раҳбарлари учрашувида қатнашади.
«Асосий эътибор минтақавий иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш, энергетик хавфсизликни мустаҳкамлаш ҳамда „C5+1“ формати доирасида долзарб минтақавий масалалар бўйича биргаликда ечимлар ишлаб чиқишга қаратилади», — дея таъкидлади Гор.
АҚШ давлат котиби, шунингдек, Марказий Осиёда савдони кенгайтириш, хусусий инвестицияларни рағбатлантириш ва иқтисодий модернизацияни қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилиш учун Ўзбекистон раҳбарияти ва минтақа давлатларидаги ҳамкасблари билан учрашувлар ўтказади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.