Баҳснинг 15-дақиқасида Ху Хэтао Хитойни олдинга олиб чиқди — 1:0. Биринчи бўлим якунига яқин, 43-дақиқада Сардорбек Баҳромов ҳисобни тенглаштирди — 1:1.
Иккинчи бўлимда, 53-дақиқада Ван Юйдун Хитойни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўзбекистон эса сўнгги дақиқаларга қадар курашди ва 90-дақиқада захирадан майдонга тушган Шодиёр Шодибоев гол уриб, ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди.
Асосий вақт шу ҳисобда якунланди ва бронза медали тақдири пенальтилар сериясида ҳал қилинди.
11 метрлик зарбаларда Хитой 4:3 ҳисобида устун келди. Ўзбекистон сафида Муҳаммадали Реимов ва Шодиёр Шодибоев ўз зарбаларидан фойдалана олмади.
Шу тариқа, Ўзбекистон U 23 терма жамоаси Aichi-Nagoya–2026 Осиё ўйинларини 4-ўринда якунлади.
Осиё ўйинлари. 3-ўрин учун баҳс
Хитой — Ўзбекистон — 2:2 (пенальтилар — 4:3)
Голлар: Ху Хэтао, 15 — 1:0; Сардорбек Баҳромов, 43 — 1:1; Ван Юйдун, 53 — 2:1; Шодиёр Шодибоев, 90 — 2:2.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.