Аичи-Нагоя — 2026, дзюдо. Ўзбекистон аралаш жамоавий баҳсларда бронза медалини қўлга киритди

Аичи-Нагоя-2026, дзюдо. Ўзбекистон аралаш жамоавий баҳсларда бронза медалини қўлга киритди

Аичи-Нагоя — 2026 Осиё ўйинларида дзюдо терма жамоамиз Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир медални тақдим этди.

Спортчиларимиз дастлаб чорак финал босқичи доирасида кучли Японияга қарши гиламга чиқиб, 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Шундан сўнг дзюдочилармиз ўтиш баҳсида ўтиш баҳсларида Хитой Тайпейини мағлуб этди — 4:0.

Бронза медали учун беллашув эса Жанубий Кореяга қарши кечди. Унда жамоамиз рақибни 4:2 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 69 тага етди — 21 олтин, 24 кумуш ва 24 бронза.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.