Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев электр таъминотидаги узилишлар бир соатдан ошган ҳудудларда масъулларга чора кўрилишини маълум қилди.
Анжуманда сўз олган Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаевнинг айтишича, қайси ҳудудларда электр энергиясидаги узилишлар ярим ёки бир соатдан ошиб кетаётган бўлса, бунинг сабабларини ўрганилади. Керак бўлса, камчиликларга йўл қўйган масъулларга чора кўрилади.
“Хатоларимиз бор, биз буни тан оламиз. Ишлаб чиқариш соҳаларида йўл қўйган камчиликларимиз бор. Шу боис, биз аҳолидан тежамкор бўлишини сўраймиз, ўзимизни оқламоқчи ҳам эмасмиз”, — деди у.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.