2027 йилда МДҲ саммити Бухорода бўлиб ўтади

2027 йилда МДҲ саммити Бухорода бўлиб ўтади

2027 йилда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) раислик Ўзбекистонга ўтади. Бу ҳақда 9 октябрь куни МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси якунлари бўйича қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон билан биргаликда Туркманистон ва илк бор Озарбайжон ҳам ҳамраислик қилади.

МДҲнинг навбатдаги саммити 2027 йил 8−9 октябрь кунлари Бухорода бўлиб ўтади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг келгуси раислиги устувор йўналишларини белгилаб берди.

«Келгуси йили аниқ ва сезиларли натижа берадиган масалаларни эътибор марказига қўйиш ниятидамиз. Булар — иқтисодиёт, янги технологиялар, транспорт, хавфсизлик, таълим, илм-фан ва инсон салоҳиятини ривожлантиришдир», — деди давлат раҳбари.

Ўзбекистоннинг МДҲга раислиги «МДҲ — ишонч ва умумий тараққиёт макони» шиори остида ўтади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.