Бундан илгарироқ Турдимов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланганди.
Ўз навбатида, Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири лавозими киритилди. Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ташкил қилинди.
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири республика ижро этувчи ҳокимият органлари — вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар раҳбарлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларида зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни амалга ошириш бўйича фаолиятига ваколати доирасида умумий раҳбарлик қилиши, уларни мувофиқлаштириши белгиланди.
Ушбу йўналишлар ижросини назорат қилиш ва ташкил қилиш Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева зиммасига юкланди.
Таълим ва илм-фан вазирлиги октябрь ойи бошида президент фармони билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигини бирлаштириш йўли билан ташкил этилганди.
1996 йилдан 2000 йилгача Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Навоий бўлимида ишлаб, Навоий вилояти Хатирчи туман ҳокимиятига бошчилик қилган. Ундан сўнг қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.
Эркинжон Турдимов 2008−2016 йиллар давомида Навоий вилоятини бошқарган. Ундан сўнг 2 йил Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимида фаолият кўрсатган.
2018 йилдан 2024 йилгача Самарқанд вилояти ҳокими бўлган. 2025 йил январида эса Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. Ўша йилнинг декабрида ҳоким этиб тасдиқланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.