Турнирда жами 4 нафар шахматчи — Жавоҳир Синдоров, Ҳикару Накамура, Фабиано Cаруана ва Рамешбабу Праггнанандҳаа иштирок этмоқда.
Мусобақанинг иккинчи кунида ҳам шахматчилар ўзаро икки мартадан тўқнаш келиб, жами 6 тадан ўйин ўтказишди. Бу сафар ҳар бир ғалабага 2 очкодан, дуранг учун эса бир очкодан берилди. Синдаров 1 ғалаба, 3 дуранг ва 2 мағлубият қайд этди.
12 та партиядан кейин шахматчиларнинг турнир жадвалидаги ўрни қуйидагича:
1. Праггнанандҳаа — 11 очко
2. Жавоҳир Синдоров — 8,5 очко
3. Фабиано Каруана — 8,5 очко
4. Ҳикару Накамура — 8 очко
Ҳиндистонлик Праггнанандҳаа 11 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Жавоҳир Синдоров ва Фабиано Каруана ҳисобида 8,5 очкодан бор. Ўзбекистонлик шахматчи турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Олдинда ҳал қилувчи сўнғги кун беллашувлари бор. Турнирнинг ўзига хос жиҳатларидан бири — ҳар бир кун учун ғалабага бериладиган очколар миқдори турлича. Учинчи турда бир ғалаба учун 3 очко берилади.
Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 425 000 АҚШ долларини ташкил этади. 1-ўрин соҳиби 125 000 АҚШ доллари, 2-ўрин — 94 000, 3-ўрин — 72 000, 4-ўрин — 62 000 АҚШ доллари билан тақдирланади.
Мазкур мусобақа Жавоҳир Синдоров учун Гукеш билан бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионлиги учрашувидан олдинги сўнгги турнир ҳисобланади.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.