Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси 65,4 млрд долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,3 фоизга кўп.
Шу билан бирга, экспорт 5,5 фоизга камайиб, 25,8 млрд долларни ташкил этди. Импорт эса 15,7 фоизга ўсиб, 39,6 млрд долларга етди.
Олтин ҳисобга олинмаган ҳолда товарлар экспорти 31,6 фоизга ўсиб, 13,3 млрд долларга етди.
Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкори Хитой бўлиб, унинг ташқи савдо айланмасидаги улуши 23,2 фоизни ташкил этди. Кейинги ўринларда Россия (16 фоиз), Қозоғистон (6,5 фоиз), Туркия (3,4 фоиз) ва Афғонистон (2,4 фоиз) турибди.
Умуман, Ўзбекистон жаҳоннинг 200 дан ортиқ мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.
В. Новиков
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.