Ўзбекистон аэропортлари ва вокзалларида багажни бепул сақлаш ва Wi-Fi жорий этиш таклиф қилинди

Ўзбекистон аэропортлари ва вокзалларида багажни бепул сақлаш ва Wi-Fi жорий этиш таклиф қилинди


Ўзбекистондаги халқаро аэропортлар, йирик темирйўл ва автовокзалларда багажни 24 соатгача бепул сақлаш ҳамда йўловчиларга камида бир соатлик бепул Wi-Fi тақдим этиш таклиф қилинди. Шунингдек, расмий такси буюртма қилиш учун электрон терминаллар ўрнатиш режалаштирилмоқда. Бу чоралар жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қарор лойиҳасида назарда тутилган.

Ҳужжатга кўра, янги хизматларни 2027 йил 1 июлдан бошлаб босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилган. Бепул багаж сақлаш хизмати чипта эгалари учун жўнаб кетишдан олдин ҳам, манзилга етиб келгандан кейин ҳам мавжуд бўлади.

Электрон терминаллар орқали йўловчилар манзилни кўрсатиши, сафар қийматини билиши ва расмий такси буюртма қилиши мумкин. Буюртма бериш учун SIM-карта ёки мобил интернет талаб этилмайди. Буюртма расмийлаштирилгандан сўнг йўловчига QR-кодли чек берилади.

Лойиҳада қайд этилишича, йирик транспорт объектларида ҳозирча барқарор Wi-Fi тармоғи етарли эмас. Шунингдек, йўловчилар багажини бепул сақлашнинг ягона тартиби ва QR-кодли чек бериш орқали терминаллардан расмий такси буюртма қилиш тизими мавжуд эмас.

Таклиф этилаётган чоралар мамлакат аэропортлари ва вокзалларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга қаратилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.